Петр Чех АПЛ рекордчиси ҳисобланади (статистика)

Чехиялик таниқли кипер қўлқопларини мавсум сўнгида михга илиши ҳақида эълон қилди.

Шу ўринда Петр Чехнинг дарвозабон сифатида ўрнатган рекордларини кўриб чиқамиз.

24 - Чех 2004/2005 йилги мавсумда "Челси" таркибида АПЛнинг 24 учрашувида гол ўтказиб юбормаган. Ҳалигача бу натижани ҳеч ким такрорлай олгани йўқ.

202 - Англия чемпионатида 443 учрашувда ("Челси", "Арсенал" сафида) ҳаракат қилган Петр Чех 202 ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олган. Бу мусобақанинг мутлоқ рекорди ҳисобланади.  

1006 - 36 ёшли кипернинг статистикасини Оpta Sports нашри 2006/2007 йилги мавсумдан бери ҳисоблаб келади. Манбага кўра, ўшандан буён Чех 1006 маротаба сейв амалга оширган. Ушбу натижага Англия чемпионатида Петр Чехдан бошқа ҳали ҳеч ким қила олгани йўқ.  


Манба: twitter.com/OptaJean