

"Арсенал" Килиан Мбаппени сотиб олишга уриниб, овора бўлмай қўяверсин. Ҳозир ва балки фаолиятини охиригача Мбаппени Париждан олиб кета оладиган ягона клуб "Реал Мадрид".
Мен Деклан Райснинг мухлисиман, у салоҳиятини увол қилмаслиги учун "Вест Хэм"дан кетадиган ва топ даражада ўйнайдиган вақти келди. У навбатдаги даражага чиқишни ва ривожланишни истаса, мунтазам равишда энг кучли мусобақаларда тўп тепиши зарур. Ўйлашимча, "Вест Хэм"дагилар унинг бунданда ўсишига ёрдам бера олмайди.
Менга шунингдек, Мак Аллистер ва Кайседонинг ўйинлари ёқади. Тушуниб турибман, "Арсенал" уларнинг барчасини сотиб ололмайди, лекин айнан улар майдон марказида Райсга идеал шериклар бўларди", – деди Пети "Premier League Odds"га.



