Петер Шмейхель: «Айни пайтда «Сити» МЮдан кучлироқ»

Narzulla Saydullayev
30 окт 2014
«Манчестер Юнайтед» собиқ посбони Петер Шмейхель айни пайтда «Манчестер Сити» «қизил иблислар»дан кучлироқ эканини тан олди.
«Дастлабки йилларда «Манчестер Юнайтед» «Манчестер Сити» билан рақобатини тушуна олмасдим. «Ливерпуль» ва «Лидс» кучлироқ эдилар. Ҳозир барчаси ўзгариб кетди. «Манчестер Сити» — чемпион, «шаҳарликлар» ўз тарихларида иккинчи бор премьер-лигда тенгсиз бўлишди. Шу сабабли айни пайтда «Сити» МЮдан кучлироқ. Барчаси натижага боғлиқ», — дейди даниялик собиқ посбон ВВС нашрига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net