Перишич "Интер"да қолишни хоҳласа, маошининг пасайишига рози бўлиши керак

Alisher
14 окт 2021
"Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишич келаси ёзда Милан клубидан кетиши мумкин.

Милан клуби раҳбарияти агар у жамоада қолишни хоҳласа, маошининг камайишига рози бўлиши кераклигини талаб қилмоқда.

32 ёшли вингер ҳозирда бир мавсумда 5 млн евро ишламоқда. "Интер" эса бу рақамни 3 миллионга қадар туширмоқчи.

Хавбекнинг шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва томонлар ҳали уни узайтиришни режалаштиришмаяпти.


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport