Перес "Реал" президентлиги учун номзод сифатида тасдиқланди. Кун охиригача рақобатчилар пайдо бўлмаса сайлов ўтказилмайди

Aslanov Jasurbek
18 янв 2025
"Реал" президентлиги учун Флорентино Перес номзоди муваффақиятли тасдиқланди.

Амалдаги президент жума куни ўз номзодини тақдим қилган эди ва у сайлов комиссиси томонидан "яшил чироқ" берилди.

Клуб президентлиги учун ариза топшириш бугун 23:59да якунига етади. Агар кун охиригача бошқа номзодлар бўлмаса Перес сайловсиз ғалаба қозонади ва 2029 йилгача "Реал"га раҳбарлик қилади.

Перес 2009 йилдан бери "Реал" президенти вазифасини бажариб келади. 2013, 2017 ва 2021 йилларда ҳам унга рақобатчи топилмаган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca