Пепе "Реал"нинг таклифини қабул қилиб, Хитой клубига ўтмаслиги мумкин
21 фев 2017 11:20
Янгиликлар
Пепе "Реал"нинг таклифини қабул қилиб, Хитой клубига ўтмаслиги мумкин
"Реал" ҳимоячиси Пепе Хитойнинг "Хэбей Чайна Форчун" клубига ўтиш ғоясига шубҳаланиб қолди.
Маълумотларга кўра, португалиялик футболчининг шубҳасига Хитой чемпионатидаги майдонга тушиши мумкин бўлган лигионерлар сони камайтирилиши борасидаги регламент ўзгариши сабаб бўлган. Янги регламентда фақат уч легионер майдонга тушиши белгилаб қўйилган. Айни дамда "Хэбей Чайна Форчун"да 5 нафар легионер мавжуд.
Пепе ва "Қироллик клуби" ўртасидаги битим 2017 йилнинг ёзида якунига етади. Пепе аввалига испан клуби таклифини рад этиб келаётган эди. Футболчи "Реал" билан икки йиллик шартнома имзолашга умид қилмоқда.
Фикрлар