UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  3 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Пеп Гвардиола: “Сити” ўзи истагандек ўйнади ва ғалабага ҳақли эди. Аммо “Тоттенҳэм” йўқ жойдан вазият ярата олади” Янгиликлар

Пеп Гвардиола: “Сити” ўзи истагандек ўйнади ва ғалабага ҳақли эди. Аммо “Тоттенҳэм” йўқ жойдан вазият ярата олади”

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 24-тури доирасида “Тоттенҳэм” (3:0)устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз ғалабага ҳақли эдик. “Шпорлар” биринчи бўлиб ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо дарвоза устуни бизни голдан сақлаб қолди. Шунга қарамай биз ўзимиз истагандек ўйин кўрсата олдик.

“Тоттенҳэм”ни ўзига хос жиҳати бор. Ўтган гал ҳам биз уларга қарши яхши ўйнагандик ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Лондонликлар йўқ жойдан вазият яратиб, гол кирита олиш хусусиятига эга. Бу уларнинг ва асосан мураббийларининг кучли томонларидан бири десак бўлади.

Бизнинг эса ўзимизга хос услубимиз бор ва шунга мос тарзда ҳаракатланамиз. Биз сабрли ва яна сабрли бўлишимиз талаб этилади. Хотиржамлик ҳам муҳим.

Пеналти белгиланган вазиятда Илкайга қўполлик қилингани кўриниб турганди. Буёғига Родри доимий равишда пеналти тепадими? Йўқ. Унинг жасурлиги мени ҳайратга солади, аммо бу унин энг яхши зарбаси эмасди. Ҳазиллашаётганим йўқ. Пеналти тепилаётган вазият мени хавотирлантирди. “Нуқта”дан зарбаларни ҳақиқий мутахассис амалга оширади. У фақат кўпроқ бу борада ишлаши керак.

Агар Эдерсон ва пенальти ҳақида гапирадиган бўлсам, кўрдикки у 60-70 метр масофага аниқ тўп узатиб бра олди. Ўйлашимча, у 11-метрлик зарбаларни голга айлантира олади”, деди Гвардиола.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика