

"Агар "Олтин тўп"ни Винисиус қўлга киритганда, у бунга тўлиқ лойиқ бўларди. Худди ўтган мавсум Холанд лойиқ бўлиб, якунда "Олтин тўп"сиз қолгани каби.
Фарқ шундаки, Холанд ўшанда хурсанд ҳолда маросимга борганди ва у ерда Мессини табриклаб, барчаси жойида эканини айтганди. Кейинги мавсум ушбу соврин учун яна ҳаракат қилишини ҳам таъкидлаганди", -дейди Пеп Гвардиола.



