UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59"Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги рақиблари аниқланмоқда  0 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  1 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  0 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  22 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1 11:29"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?  0 10:53Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин  3 10:24Жароҳати сабаб янги мавсум стартини ўтказиб юборадиган футболчилардан иборат рамзий жамоа  3 09:55Превью. Бугун "Сўғдиёна" Тошкентда "шерлар" меҳмони бўлади  4 09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  8 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  4 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  11 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  16 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  4 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  3

Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили Янгиликлар

Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали муаллифи) Ўзбекистон – Эрон (0:0) учрашувидаги баҳсли эпизодлар ҳақида фикр билдирди.

Харданининг четлатилиши:

- Ҳакамнинг қарорига қўшиламан. Эрон термаси футболчиси тўп учун курашга жуда хавфли тарзда қўшилмоқда ва рақибининг оёғига тепмоқда. У рақибининг таянч оёғига бутсасининг таг қисми билан тегди. Бу ҳам муҳим фактор. Барча критериялар қизил карточка демоқда.


Алижоновнинг пенальти бўйича вазияти:

- Ҳакамда пенальти белгилаш учун асослар бор, бироқ етарлича эмас. Эрон термаси футболчиси тўп учун ўйнашга ҳаракат қилди ва рақибини кўрмади, шу орқали унинг белига тегиб юборди. Пенальти белгилаш учун фақатгина зарбанинг кучи муҳим аҳамиятга эга эмас - агарда ҳимоячи рақибининг юзига катта куч билан урса, пенальти учун асос етарлича бўларди. Ўзбекистон термаси футболчиси вазиятни бўрттириб юборди.


Ашурматовнинг вазиятидаги пенальтининг бекор қилиниши:

- Жуда қизиқ вазият. УЕФА ва ФИФА ВАРнинг вазиятга аралашиши ва қўлнинг трактовкаси бўйича алоҳида йўналишга эга. Европада бундай ҳолатларда катта эҳтимол билан пенальти қўйилган бўларди. Лекин ОФК ҳакамлик йўналишини асосан ФИФАга қараб белгилайди. Бу ерда видеоассистентлар бош ҳакамнинг қарорига қўшилмагани учун ВАР ишга аралашди. Қоидаларда қўл нафақат табиий турган ҳолатда, балки нотабиий ҳолатда ҳам тана узунлигини ошириш мумкин деб ёзилган. Бундай ҳолатда қўл табиий ҳолатда тана узунлигини оширган, яъни, Ўзбекистон термаси футболчисининг қадамига кўра қўли ҳаракатланган. Шу сабабли унинг қўли елкасидан тепага ўтиб кетмаган ва чўзилмаган. Бундай ҳолатда пенальтини бекор қилиш учун асослар етарлича. Лекин Европада ВАР бундай ҳолатда ишга аралашмасди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика