UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  4 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  0 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  15 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  9 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   5 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  3 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  8

Пенальти қайтарган Макосин, дубль қайд этган Ғофуров, "аждарлар"ни сезмаган Муҳаммаданас ва "Пахтакор"ни ютган Крестинин — Суперлигада 26-тур лауреатлари Янгиликлар

Пенальти қайтарган Макосин, дубль қайд этган Ғофуров, "аждарлар"ни сезмаган Муҳаммаданас ва "Пахтакор"ни ютган Крестинин — Суперлигада 26-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Қизилқум" кипери Артем Макосин "Championat.asia" сайти талқинига кўра 26-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.  

Навоийликлар дарвозабони ортда қолган тур баҳсида кўп марта сэйв намойиш қилди ва баҳс охирида пенальтини қайтаришга эришди. Қисқа қилиб айтган тажрибали посбон "Турон" устидан қозонилган ғалаба (1:0)га муносиб ҳисса қўшди. 


"Металлург" ярим ҳимоячиси Ҳусниддин Ғофуров "Championat.asia" талқинида 26-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.   

"Олимпик"ка қарши беллашувда фаоллиги билан ажралиб турган Ғофуров 10 ва 64-дақиқаларда гол уриб дубль қайд этди. Айнан унинг голлари жамоасига ғалаба келтирди ва бекободликлар мавсумни ТОП-10да якунлашини таъминлади. 




ОКМК футболчиси Муҳаммаданас Ҳасановнинг "Насаф" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 26-турнинг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди.

Охирги турнинг икки баҳси марказий номига лойиқ эди ва бири иккинчисидан қолишмасди. Олмалиқда ОКМК медаллар учун курашда "Насаф" билан куч синашди. 

Мезбонлар таркибида Муҳаммаданас Ҳасанов анча фаол ҳаракат қилди ва бир неча бор дарвоза томон зарба йўллаб, охири ниятига етди. Айнан Ҳасановнинг зарбасидан кейин Абдувоҳид Неъматов тўпни қайтара олмади. Бу эпизодда Муҳаммаданас ўнгроқдан индивидуал маҳорат эвазига бир нечта рақибларини ортда қолдирди ва жарима майдончасига ёриб кириб, аниқ зарба берди. Голни кўрмаган бўлсангиз, ВИДЕОсини албатта кўриб қўйинг.  



"Бунёдкор" бош мураббийи Александр Крестинин "Championat.asia" талқинига кўра 26-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. Ушбу мураббий бошчилигидаги "қалдирғочлар" сўнгги учрашувда ғалаба қозонишди ва "Бунёдкор" мавсумни юқори нотада якунлай олди. 

"Қалдирғочлар" сафарда амалдаги чемпион дарвозасига 3 бор йўл топа олишди ва ғалабани тантана этишди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика