

"Алоҳида футболчиларга баҳо бериш ниятим йўқ, аммо Стерлинг ўзини қандай ҳис қилганини яхши тушунаман. Хатто тажрибали футболчи учун ҳам собиқ жамоасига қарши майдонга чиқиш жуда қийин. Аммо Рахим мавсум бошида жуда муҳим қарорга келди. Стерлинг совринлар ютиш учун бу клубга ўтмоқчи эди ва у биринчи совринини қўлга киритганидан мамнуман. У узоқ йиллар давомида муҳим футболчимиз бўлиб қолади деб ўйлайман" - дейди Пеллегрини.



