Пелле "Шаньдун Лунэн"ни тарк этди
03 янв 2021 23:30
Янгиликлар
Пелле "Шаньдун Лунэн"ни тарк этди
Грациано Пелле Хитойнинг "Шаньдун Лунэн" клубидан кетди. Клуб матбуот хизмати 35 ёшли футболчи билан шартнома узайтирилмаслигини маълум қилди.
4 йил давомида "Шаньдун Лунэн" либосида 133 ўйин ўтказиб, 63 та гол урган Пелле Европа майдонларида "Саутгемптон", "Фейеноорд", "Парма" ва "Лечче" жамоалари шарафини ҳимоя қилишга улгурган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Грациано учун "Ювентус", "Интер" ва "Милан" даъвогарлик қилмоқда.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар