

Кечаги Испанияаг қарши ўйинни (1:1) Пелле асосий таркибда бошлади, иккинчи таймда у алмаштирилди. Захирага олинган футболчи бош мураббий Жампьеро Вентура билан қўл бериб кўришишни истамади ва тўғри кийим алмаштириш хонасига кириб кетди.
Шу сабабли Пелле таркибдан тушиб қолиши мумкин.



