

Бу воқеа "Оэсте"га қарши учрашувдан сўнг содир бўлди.
Ҳайдаш тўғрисидаги қарорни клуб президенти "Бунёдкор"да тўп тепган Ривалдо қабул қилди.
"Афсуски, профессионал футболда натижа кўрсатиш керак. Эдиньо бор кучини ишга солди, аммо турнир жадвалига қарасак, бундан ҳеч қандай фойда чиқмади" - дейди Ривалдо.



