UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  1 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  2 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  2 19:03"Локомотив" назорат ўйинида "Олимпик-MobiUz"дан устун келди  0 18:28Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмади?  11 18:006 та жамоа иштирокидаги Про лиганинг 1-тур учрашувлари санаси маълум  5 17:40"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик"  9 17:34"Пахтакор" "Kingdom Arena"да "Ал Ҳилол"дан енгилиб, Элит ОЧЛдаги юришини тўхтатган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 17:13Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  87 17:00"Пахтакор" дунёнинг энг яхши клублари рейтингида ТОП-500 га кирди  6 16:25"Арсенал" "Бавария" юлдузини нишонга олди  1 16:00Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди  1 15:45Брайан Риаскос: "Ал Ҳилол" ғалабага лойиқ эди"  0

Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра ва ҳимоячи Шаҳзод Азмиддинов Элит Осиё Чемпионлар Лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Ал Ҳилол"га қарши баҳс олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз учун кутилмаган саралаш бўлди. Қийин баҳс бўлиши аниқ, эртага жуда тартибли ва кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Сўнгги матбуот анжуманида бу ҳақда гапириб ўтмагандим, лекин биз ўйиндан ўйинга кучайиб боришни мақсад қилганмиз. Эртага плей-офф босқичидаги дастлабки учрашувни ўтказамиз. Бизнинг бу баҳсга қадар етиб келишимизга ўтган мавсумдаги меҳнатлар сабабчи. Шунингдек, Максим Шацкихга ҳам миннатдорчилик билдираман. "Ал Садд"га қарши кечган баҳсда футболчилар намойиш этган маҳорат туфайли биз ўз юришимизни давом эттиряпмиз. Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши қийин ўйин бўлишини кутмоқдаман. Рақибимиз ушбу мусобақада энг кўп ғолиб чиққан жамоалардан бири. Бундай совуқ об-ҳавога қарамай биз мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз ва жамоам эртага чиройли ўйин намойиш этишига ишонаман" - деди Педру Морейра.

Шаҳзод Азмиддинов

"Бош мураббийимиз билан рақибнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини ўрганиб чиқдик. Биз шундан келиб чиқиб, эртанги баҳсда "Пахтакор" шаънини муносиб равишда ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз"

- "Ал Ҳилол" жамоасининг сўнгги ўйинлардаги натижалари унчалик қувонарли эмас. Рақиб жамоани яхши ўрганиб чиқдик деб айтиб ўтдингиз. "Ал Ҳилол"нинг кучли ва кучсиз жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- Биз жуда-жуда кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Ўтган мавсумда "Ал Ҳилол" мағлубиятсиз серия қайд этди ва рекорд ўрнатди. Жамоа бош мураббийи эса ушбу мусобақада иштирок этаётган мураббийлар орасида энг кўп соврин ютган мураббий ҳисобланади. Жамоа фантастик даражадаги сифатли футбол намойиш этади. Биз "Ал Ҳилол"ни ҳурмат қиламиз, аммо ўзимиз нимага қодир эканлигимизни кўрсатишимиз ҳам керак. Биз нимага қодир эканлигимизни ва қандай футбол ўйнаш олишимизни кўрсатишимиз керак. Тўғрисини айтаман, биз кейинги босқичга осонлик билан чиқа олишимизни кутмагандик. Энди биз ўз кучимизни намойиш этишимиз керак.

"Ал Ҳилол" гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлади ва улар ҳар бир ўйинда ўртача 60% вақт давомида тўпга эгалик қилишади. Биз ўз имкониятларимиз учун курашамиз. Бизнинг ҳам режаларимиз бор. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, биз "Пахтакор" учун барқарор келажак яратишни мақсад қилганмиз ва мана шундай ўйинлардаги натижалар орқали ўз мақсадимизга эришишимиз мумкин.

- Жаноб бош мураббий, "Пахтакор" эртага Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши кураш олиб боради. Эртага жамоангиз кўпроқ ҳимоявий ўйин намойиш этадими ёки имкон қадар рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга интиласизларми? Масалан, ўтган матбуот анжуманида сиз "Пахтакор" ҳар доим доминант бўлиши ва ҳужумкор футбол намойиш этишни мақсад қилганини айтиб ўтгандингиз. Эртанги учрашувда ҳам ушбу фалсафага содиқ қоласизларми?

- Биз ҳар бир мусобақага ва ҳар бир рақибга ўзгача ёндашишимиз керак. Биз ўз режамизга кўра иш тутамиз, бироқ ўйин ҳар доим ҳам биз истаган сценарий остида кечмаслиги мумкин. Биз баҳснинг турли хил ривож олишига тайёр бўлишимиз керак. Биз эртанги баҳснинг ҳар бир деталларини ўрганиб чиқдик.

Биз қандай рақибга қарши ўйнаётганимизни биламиз. Агар рақиб босим қилса, босимга мослашишимиз керак. Имкониятимиз пайдо бўлса, ундан фойдаланишимиз керак. Тўпга эгалик қилсак, имкон қадар уни сақлаб қолишимиз керак. Шундай ҳаракатлар орқали биз рақибга жанг таклиф қиламиз. Тўғри, биз эртага мусобақада ғолиб бўлиш учун асосий фаворитлардан бирига қарши ўйнаймиз, бироқ мусобақадаги иштирокимизни давом эттиришни истасак курашишимиз керак.

- Жаноб Морейра, сиз асосий саволга жавоб бермадингиз. "Пахтакор" эртага ҳимоявий услубни танлайдими ёки очиқ футбол кўришимиз мумкинми? Масалан, "Навбаҳор" икки мавсум аввал "Ал Ҳилол" билан тўқнаш келган. Ўшанда "Навбаҳор" ҳимоявий ўйин намойиш этган ва деярли 85 дақиқа ҳимояланган, лекин шунга қарамай наманганликлар "Ал Ҳилол"дан очко тортиб олишган эди.

- Бир нарсани тушунишимиз керак. Футболда барча жамоалар ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни истайди, аммо ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Биз эртага минтақадаги энг кучли жамоаларнинг бирига қарши ўйнаймиз. Агар тўпга эгалик қиладиган бўлсак, ўз ўйинимизни рақибга таклиф қиламиз. Имкониятимиздан келиб чиқиб, ҳужумкор футбол намойиш этишга интиламиз.

Масалан, "Ал Гарафа"га қарши кечган ўйинда умуман вазиятлар ярата олмадик. Бироқ "Ал Садд"га қарши ўйинда эса вазиятларга эга бўлдик ва ўйинимизни ўзгартира олдик. Ваъда бераман, биз имкон қадар очиқ ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Қолгани эса рақибдан боғлиқ. "Ал Ҳилол" фантастик таркибга эга ва 60% тўпга эгалик қилади. Улар зўр ҳужум қилишади, зўр ҳимояланишади ва зўр прессинг қилишади. Барчаси энг юқори даражада. Биз қандай кучли жамоага қарши майдонга чиқишимизни англаб олишимиз керак. Фақатгина шундай кейин, ўз қуролларимизни ишга солсак бўлади.



Шаҳзод Азмиддиновга савол

- "Ал Ҳилол"нинг асосий ҳужумчиси Александр Митрович жароҳати туфайли эртанги баҳсни ўтказиб юборади. Бироқ Саудия чемпионининг иккинчи ҳужумчиси Маркос Леонардо жорий йилнинг ўзида 15та гол уришга мувофиқ бўлибди. Бу "даҳшатли" кўрсаткич. Умумий олганда, эртага "Пахтакор" ҳимоячилари "Ал Ҳилол"нинг ҳужумчиларини қандай тўхтатиб қолмоқчи?

- Ўйинга 100% тайёрмиз. "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли жамоаси эканлигини ва жамоа таркибида ТОП футболчилар борлигини биламиз, аммо биз ҳам ўзимизни ижобий томонлама намойиш этишга ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишга интиламиз.

Шаҳзод Азмиддиновга савол

- Бугун шаҳримизда қор ёғди ва ҳаво анча совуқ. Ушбу жиҳат эртанги баҳсда бизга устунлик бериши мумкинми? "Ал Ҳилол" футболчилари бундай об-ҳавода футбол ўйнашга кўникмаган...

- Эртага майдонда икки жамоадан 11 нафар футболчи майдонга тушади ва жамоалар битта майдонда футбол ўйнашади. Менинг фикримча, бу бизга кичик устунлик бўлиши мумкин.

- "Ал Садд"га қарши ўйиндан олдин барча эътибор ушбу баҳсга қаратилди деган эдингиз. Яъни жамоа бир ҳафта давомида фақатгина "Ал Садд" ҳақида ўйлади ва тайёргарлик кўрди. "Ал Ҳилол"га қарши тайёргарлик ҳам худди шундай бўлдими? Масалан, ёндашув, иштиёқ ва эътибор жиҳатидан...

- Биз ўзимиз намойиш этишни истайдиган футбол нусхасини яратишимиз керак. Шу орқали ўзимиз учун энг идеал ўйин услубига эга бўлишимиз мумкин. Биз буни Анталияда синаб кўрдик. Шунингдек, биз анча адаптив ва кўникувчан жамоа бўлишимиз керак. Ўз фалсафамизни билишимиз ва қўшимчасига турли хил рақибларнинг ўйинига тайёр бўлишимиз керак. Бундай мусобақада мотивациясиз иштирок этиб бўлмайди.

- "Пахтакор"нинг ёш футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев ҳозир ажойиб спорт формасида. Ўринбоевга ҳам яқин вақт ичида имконият бериладими?

- Ўринбоев анча иқтидорли футболчи, аммо мен у билан бор-йўғи иккита машғулотда ишладим. Ўринбоев ҳозирча бизга керакли бўлган даражада тайёр эмас. Ўзбекистонда кўп иқтидорли футболчиларни кўргандим. Бизнинг жамоада кучли футболчилар кўп ва ҳар бир спортчи асосий таркибдан жой олишга муносиб эканлигини исботлаши керак. Агар Ўринбоев эртанги учрашувда бизга керакли бўлса, мен унга имконият беришга тайёрман. Сизларда сифатли ва амбицияга тўла ёшлар кўп, аммо улар мунтазам равишда қандай иқтидорли футболчи эканликларини исботлаб келиши керак. Ҳар бир футболчи ўз амбицияларини майдонда намойиш этиши керак. Агар улар майдонда буни кўрсатиб беришга, мен уларга имконият тақдим этаман. Менга футболчининг ёши, паспорти қизиқ эмас. Менга футболчининг майдондаги ўйини қизиқ.



Рейтинг: +11   

Фикрлар

+4   
03 мар 16:05:42
Xajaeb 1987
Omar.Paxtakorga
+3   
03 мар 16:21:06
Security Business
Zaybal qilarkan savol bergan jurnalist ham, ertaga oyinda bilib olasan hujumkor oynaydimi ximoyaviymi, senga endi o'yindan oldin takrikasini aytib berishi kerakmi rejasini raqibga fosh qilib. Paxtakorga omad xudo xohlasa yutamiz futbolda mag'lub bo'lmaydigan jamoa yo'q
+2   
03 мар 18:34:19
Zayniddin
86дан бери футбол кутаман, ал хилол даҳшат даражада кучлилигини биринчи бор эшитишим, осиёда кучлидир, лекин биз куркадиган даражада эмасдир , бир вактлар авропа,лотин америка жамоалари даражасида эдик, Ҳозиер ҳам бизни футбол юкори даражада.
+2   
03 мар 16:38:15
MTJ, PAXTAKOR
Qachon to'g'ri savol berishi o'rgansalar homkallalar... Haliyam bizda to'p trenerlar ishlamidi Gvardiolaga shu savoli bersang nima dirdi masalan?)
+2   
03 мар 16:27:23
Security Business
Bira to'la hamma taktikasini so'ra asosiy tarkibda kimlar tushishi, kimni kim qo'riqlaydi, darvozaga kim zarba beradi, qaysi ximoyachisini aldab o'tsa bo'ladi, leonardoni qanday qilib to'xtatsa bo'ladi raqib murabbiy qaysi taktikada o'ynaydi, o'yindan oldin qanaqa ovqat yeysizlar, kun sovuq bo'lsa nima qilaslar, o'zbekchani o'rganyapsizmi? Deb hammasini so'rab olsayam kerak matbuot anjumani tugaganidan keyin menga ayting hechkimga aytmayman deb
+1   
03 мар 20:04:17
Андижан
Футболдаги стандарт аньанавий жавоблар, ракиб кучли биз у́з у́йнимизни у́йнаб галабага харакат киламиз . Ту́гриси матбуот анжуманини хеч кандай кизиги йу́к футболда хаммада Бир хил савол жавоб .Пахтакор га омад
+1   
03 мар 19:56:45
Sanjar-sanjar
Bular qanday jurnalistlar tushunmadim. Savolarini o'qib mening asabim buzilib ketdi.
+1   
03 мар 16:59:53
Кодир
Пахтакорим отамди пахтакори ракиб ким булишидан катий назар факат галаба омад тилайман уйинди стадиондан куришга харакат киламан itecket дан онлайн олдим билет лекин жуда кеч тугайди совук кайтиб келишди уйлаябман айрим таксист акаларга инсоф берсин
+1   
03 мар 16:30:33
Oybek Haydarov
Уринбоевни кутиб коламиз
   
04 мар 17:15:14
Azizxon Sodiqxojayev
Бизни журналистларга саволларни олдиндан ёзиб беришармикан ё ўзи тайёр шаблон саволлар бормикан?!
   
03 мар 21:02:51
насрилло
Пахтакор 3-1га ютади, Тугрироги Пахтакор га омад!!!
   
03 мар 20:52:29
Дильшод
Бе'мани журналистлар, тупой саволлар. Хар доим кайси жамоа уйнамасин бир хил йоги чикиб кетган, одамми гашига тегиб энсасини котирадиган саволлар.....
   
03 мар 20:12:19
Zohidjon Usarov
Голлар шоуси булса керак ёки 00.
   
03 мар 20:12:13
Zohidjon Usarov
Голлар шоуси булса керак ёки 00.
   
03 мар 19:49:10
Азим Исмаилов
nodir sharipov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kim birovga qanday savol bergan boʻlsa, oʻsha savoli uchun aniq javob soʻraydida: jurnalist murabbiy rejasi haqida savol bersa, nima boʻpti?
Сиз режангизга киритган футболчилар тайерми? ал хилолни кайси футболчисидан купрок хавф кутяпмиз? икки уйинлилиги факторини хисобга оляпсизларми?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика