Пайет Месси ва Роналдуга қиёсланди

Eldor Akmurzayev
26 янв 2020
“Марсель” устози Андре Виллаш-Боаш ярим ҳимоячи Димитри Пайетнинг жамоадаги ўрни юқори эканлигини айтди.

“Барселона” Мессига боғлиқ бўлса, “Ювентус” Роналдуга, биз эса Пайетга богланганмиз. Бироқ, бу мени хавотирга солмайди. Яхши футболчилар муҳим аҳамият касб этади, улар жуда кераклидир. Менда бундан муаммо йўқ. У ўйин натижасини ҳал қила оладиган футболчилар тоифасига киради”, – дейди Боаш. 

32 ёшли франциялик хавбек 2017 йилдан буён “Марсель” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум Лига 1'да 16 ўйинда қатнашиб, 6+4 натижага эришди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal