Пайет ақлдан озди. Клуб уни қўйиб юбормаса, Дмитри ўзини жароҳатламоқчи

Aslanov Jasurbek
18 янв 2017
"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Дмитри Пайет ўз клубига таҳдид қилмоқда.

Футболчи жамоани тарк этиб, "Марсель"га қайтмоқчи, аммо раҳбарият уни январда сотмоқчи эмас.

"Қасам ичаман, клубга қайтмайман ва "Вест Хэм"нинг футболкасини қайтиб киймайман. Агар мени сотмасангиз, тиззамни жароҳатлайман. Мен инсонман, менда ўз келажагимни танлаш ҳуқуқи бор" - дейди Пайет.

"Марсель" 29 ёшли футболчи учун 22 млн. евро (+3 млн. евро бонус) тўлашга тайёр.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: A Bola