"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин

Tolibjon Qosimov
15 янв 2025
"Пахтакор" клуби бугун тунда бразилиялик дарвозабон Жонатан Луис билан шартнома имзоланганини эълон қилган эди.

"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади

"Championat.asia" ходими Шерзод Нурматовнинг хабар беришича, "шерлар" сафига босниялик ҳимоячи келиши кутилмоқда. 

Гап Португалиянинг "Каза Пия" жамоаси марказий ҳимоячиси Нермин Золотич ҳақида бормоқда. 31 ёшли футболчининг трансферини унинг собиқ устози, ҳозирда "Пахтакор"ни бошқараётган Педро Морейранинг шахсан ўзи хоҳламоқда.

Золотич фаолияти мобайнида "Железничар" билан Босния ва Герцеговина чемпионатида 2 марта, "Гент" билан Бельгия чемпионатида 1 марта зафар қучган. Тажрибали футболчи анчадан буён "Каза Пия" қайдномасидан жой олмаяпти, у охирги марта 2 декабрь куни бўлиб ўтган "Порту" билан баҳсда захира ўриндиғида ўтирган.


"Transfermarkt" портали Нермин Золотични 600 минг еврога баҳолаган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia