

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари марказий ҳимоячи Абубакир Ашуров ва ярим ҳимоячи Шаҳзод Раҳматуллаев иккинчи даврани "Турон"да ўтказишади.
Ашуров ҳам, Раҳматуллаев ҳам Ўзбекистонда ўтган U-20 Осиё чемпионатида чемпион бўлишган ва Аргентинада ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этишди.
Маълумот учун, Абубакир Ашуров бу йил U-21 чемпионатида 4та ўйинда 1та гол урди. Шаҳзод Раҳматуллаев эса 4та ўйинда 3та тўп киритди.

Абубакир Ашуров

Шаҳзод Раҳматуллаев



