"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади

Iskandarov Abdulaziz
5 фев 2025
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси кеча Элит ОЧЛ доирасида "Ал Гарафа" меҳмони бўлди.


Мазкур учрашувда мезбонлар ягона гол эвазига ғалабани тантана қилди. "Шерлар"нинг эса "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз юриши давом этди. Жамоа шу кунгача рақиби майдонига 4 бор сафар қилган, уларнинг 3 тасида мағлубият, 1тасида дуранг қайд этилганди. Бешинчи ўйинда "Пахтакор"нинг иши беш бўлмади.

10.10.2002.  "Ал Гарафа"  -  "Пахтакор" 4:3 

19.03.2008. "Ал Гарафа"  -  "Пахтакор" 2:2 

11.05.2010. "Ал Гарафа"  -  "Пахтакор" 1:0

20.01.2018. "Ал Гарафа"  -  "Пахтакор" 2-1 

04.02.2025. "Ал Гарафа"  -  "Пахтакор" 1:0


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia