"Пахтакор"да 12 йил ўйнаган футболчи жамоадан кетди
29 июн 2018 21:58
Янгиликлар
"Пахтакор"да 12 йил ўйнаган футболчи жамоадан кетди
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси сафида 11 йилдан ортиқ тўп тепган Станислав Андреев айни пайтда жамоа билан бирга эмас.
"Пахтакор"нинг чап қанот ҳимоячиси Станислав Андреев "шерлар" билан Туркия йиғинига бормаганди. Маълум бўлишича, Андреев фаолиятини Бекободнинг "Металлург" жамоасида давом эттиради. Айни пайтда футболчи "Металлург" билан мавсумнинг иккинчи қисмига тараддуд кўрмоқда.
Станислав Андреев "Металлург" сафида норасмий ўйинда майдонга тушишга ҳам улгурган.
Эслатиб ўтамиз, Станислав Андреев 2006 йили "Тўпаланг"дан "Пахтакор"га ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар