"Пахтакор" ва жаҳон чемпионлари ўртоқлик ўйинида майдонга тушди
09 июн 2018 11:03
Янгиликлар
"Пахтакор" ва жаҳон чемпионлари ўртоқлик ўйинида майдонга тушди
"Жар" стадионида "Пахтакор" ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиблари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Ўйинда "Пахтакор" сафида клуб Президенти Бобур Шодиев, бош мураббий Шота Арвеладзе, мураббий Жасур Абдураимов ва спорт директори Жаъфар Ирисметов, шунингдек, "Пахтакор"нинг собиқ футболчилари, ҳозирги таркибдан Александр Лобанов, Марко Симич а Исмоил Гонсалвеш Москвада бўлиб ўтган меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибларига қарши майдонга тушишди. Дўстона руҳда ўтган беллашув 12:9 ҳисобида "Пахтакор" ғалабаси билан якунланди. Жаҳон чемпионлари майдонда "Пахтакор"нинг собиқ ва ҳозирги юлдузлари билан рақиб бўлиш имкониятини қўлга киритишди. Бу каби ўртоқлик ўйинлари ёш ўсиб келаётган авлодда янада кўпроқ меҳнат қилиш ва юртимиз футболи тараққиётига ҳисса қўшишни шакллантиришда асқотади.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар