"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди

Tolibjon Qosimov
15 янв 2025, 15:22
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси шу кунларда Туркияда йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Бироз аввал Педро Морейра шогирдлари Чехиянинг "Карвина" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушишди. Унда чехияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бунгача "Пахтакор" Туркияда Руминия ва Озарбайжон жамоаларини мағлуб этган эди.

Туркия, назорат ўйини.

"Пахтакор" - "Карвина" (Чехия) 0:2

"Пахтакор" (1-бўлим): Никита Шевченко, Диёр Ортиқбоев, Умар Адҳамзода, Абдулла Абдуллаев, Шаҳзод Азмиддинов, Муҳаммадали Усмонов, Достон Ҳамдамов, Сардор Собирхўжаев, Иброҳим Ибрагимов, Отабек Жўрақўзиев, Игорь Сергеев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Дилшод Саитов, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Абдурауф Бўриев, Жонатан Лукка, Пўлатхўжа Холдорхонов, Диёр Холматов, Башар Ресан, Улуғбек Ҳошимов.

Четлатиш: Диёрбек Ортиқбоев 34


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" бугуннинг ўзида Тошкент вақти билан 19:00да Япониянинг "Хиросима" жамоасига қарши ҳам ўйнайди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia