UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  0 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  0 13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  1 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  3 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  1 12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  0 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  2 10:53ХХI асрнинг энг яхши африкалик футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  8 10:20«Adidas» Аргентина терма жамоаси билан ҳамкорликнинг 50 йиллиги шарафига махсус форма тақдим этди  1 09:47«Барселона» афсонаси Месси нима сабабдан Роналдудан кучли эканлигини тушунтириб берди  39 09:11Косово футболчилари Руминия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасига бир уюм чиқинди ташлаб кетишди  12 08:30Салоҳ ёшлигида кимга ўхшашни орзу қилганини айтди  0

"Пахтакор" тезликни олиб олди, Қаршида ҳақиқий жанг кўрамиз" — Суперлига 9-тури олдидан мутахассис фикри Янгиликлар

"Пахтакор" тезликни олиб олди, Қаршида ҳақиқий жанг кўрамиз" — Суперлига 9-тури олдидан мутахассис фикри

Орадаги маълум бир танаффусдан сўнг Суперлига билан биргаликда "мутахассис фикри" рукуни ҳам қайтди.

Анвар Ғофуров, Камолиддин Мурзоев, Абдумажит Тоиров аввалги турларда ўз тахминларини билдиришганди. 9-тур арафасида эса ўз даврининг топ-ҳужумчиларидан бири бўлган собиқ футболчи Бахтиёр Ҳамидуллаевга юзландик. 

"Бухоро" - "Металлург"

- Улуғбек Бакаев келганидан кейин  "Бухоро" ўйини яхши томонга ўзгаришни бошлади. Бекободликларда эса "Андижон"дан учралган йирик ҳисобли мағлубиятдан кейин ўзларини оқлаш учун имконият. Лекин, менимча, бу ўйинда "Бухоро"нинг қўли баланд келади. 



"Андижон" - "Сўғдиёна" 

- Тенг кучли жамоалар тўқнашуви десак бўлади. "Сўғдиёна" янги мураббий билан очко олишни бошлади. Шунга қарамай, барибир "Андижон"да ташаббус кўпроқ бўлса керак.  


"Бунёдкор" - "Олимпик"

- "Бунёдкор"га ғалаба кўпроқ керак деб ўйлайман. Агарда бу ўйинда ғалаба қозонмаса, юқори ўринлар учун курашишда рақобатчилари "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи"дан узоқлашиб кетади. Ғалабага кўпроқ ҳаракат қилишини ҳисобга олсак, бироз устунлик "қалдирғочлар" томонида бўлади. 



"Турон" - "Пахтакор"

- Ортда қолаётган жамоага исталган рақибга қарши майдонга чиқиш икки карра масъулият юклайди. "Пахтакор" эса тезликни олиб олди. Катта эҳтимол билан Тошкент клуби ортга ғалаба билан қайтса керак. 



"Сурхон" - "Нефтчи"

- Бу учрашувда ташаббус "Нефтчи" томонида бўлади. Фарғоналиклар етакчилар қаторидан чиқиб кетмаслик учун ҳам бор кучини ишга солади. 


"Насаф" - "Навбаҳор"

- Турнинг марказий ўйини, Қаршида ҳақиқий жанг кечиши шубҳасиз. Фикримча, имкониятлар – 50/50. 



ОКМК - "Қизилқум"

- Турнир жадвалини олиб қараганда ҳам ОКМКда имконият кўпроқ. Катта устунлик олмалиқликлар томонида бўлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика