"Пахтакор" собиқ устози Черногория терма жамоаси бош мураббийига айланди

Narzulla Saydullayev
29 дек 2020
Миодраг Радулович Черногория терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

53 ёшли мураббий 2010 йил қисқа муддат Тошкентнинг "Пахтакор" клубида ҳам фаолият олиб борган.

Радулович Черногория футбол Иттифоқи билан 2021 йил охиригача шартнома тузди.

Маълумот учун, Радулович Черногория терма жамоасининг ҳисоб бўйича олтинчи мураббийи бўлди. Бунгача Зоран Филипович, Златко Кранчар, Бранко Брнович, Любиша Тумбакович ва Фарук Хаджибегич Черногория бош мураббийи сифатида ишлаган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia