

"Пахтакор" - "Қизилқум" (2:1) учрашувини бошқарган Вадим Агишев икки жамоа дарвозасига пенальти белгилашда хатога йўл қўйгани учун 4 баллга (2 баҳо) лойиқ кўрилган.
"Насаф" - "Локомотив" (2:1) ўйинида ишлаган Илгиз Танташев эса меҳмонлар гол урган вазиятда қоида бузилганига эътибор қилмагани учун назоратчи томонидан 2 баҳога лойиқ кўрилган.
Иккала ҳакам ҳам энди бир муддат Суперлига эмас ПРО-лига баҳсларини бошқаришади. Ўзларини яхши кўрсатишса яна Суперлигага қайтишади.
Бу ҳақда ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида айтиб ўтган.
Маълумот учун, кеча бўлиб ўтган ПРО-лига 3-тури доирасидаги "Орол" - "Сурхон" учрашувини Илгиз Танташев бошқарди.




