"Пахтакор" "Насаф"ни 5 та ўйиндан бери мағлуб эта олмаяпти. Шацких Бердиевдан устун келадими?

Iskandarov Abdulaziz
10 авг 2024
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бугун Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.

"Шерлар" Суперлига доирасида сўнгги 5 та ўйинда рақибини мағлуб эта олаётгани йўқ. Жамоа охирги маротаба 2021 йил Питер Хюистра бошчилигида қаршиликлардан устун келган. Кейинги 5 та ўйиннинг 4 тасида муроса кўчаси танланган бўлса, 1 та баҳсда Рўзиқул Бердиев шогирдлари ғалабани тантана қилган. 

10.03.2021. "Пахтакор" - "Насаф" 1:0

07.05.2022. "Насаф" - "Пахтакор" 0:0

02.10.2022. "Пахтакор" - "Насаф" 0:1

15.08.2023. "Насаф" - "Пахтакор" 0:0

03.11.2023. "Пахтакор" - "Насаф" 1:1

08.03.2024. "Пахтакор" - "Насаф" 0:0


Бугун ким 3 очкога эга чиқади?


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia