

Унда мезбонлар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Шу орқали "Пахтакор" ушбу мавсумда кумуш медаллар учун курашдан чиқди. "Шерлар" ҳисобида 38 очко бор, 2-ўриндаги ОКМКда эса 44 очко.
Айни дамда кумуш медаллар учун ОКМКнинг имконияти юқорироқ. Сўнгги турда олмалиқликлар ўз майдонида "Қизилқум"га қарши баҳс олиб боради.
Шунингдек, "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор"да ҳам 2-ўрин учун имкониятлар сақланиб қолган. Наманган жамоаси эртага "Қизилқум" меҳмони бўлса, жиззахликлар ўз майдонида "Локомотив"га қарши ўйнайди.




