"Пахтакор" кетма-кет тўртинчи йил Жиззахдан ғалабасиз қайтди. Кейинги рақиб — ОКМК

Iskandarov Abdulaziz
24 сен 2023
Бироз олдин Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (1:1) учрашуви якунига етди.

Тенг курашлар остида кечган баҳсда ҳисоб ҳам шунга мос бўлди, дея оламиз. Шу тариқа "шерлар" кетма-кет тўртинчи йил Жиззахдан ортга ғалабасиз қайтди. Жамоа сўнгги бор 2019 йил "Сўғдиёна"дан меҳмонда устун келганди. 

2020. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:0

2021. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"  1:0

2022. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 2:2

2023. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:1

"Пахтакор" Суперлига доирасида навбатдаги учрашувини 28 сентябрь куни Тошкентда ОКМКга қарши ўтказади. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia