"Пахтакор" грузин клубини мағлубиятга учратди

Оқил Абдубарноев
3 фев 2023
Туркияда йиғин ўтказаётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Грузиянинг "Самгурали" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Бугунги учрашувда "шерлар" таркибида Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Диёр Холматов ва Санжар Қувватовдан ташқари 6 нафар 2004 ва 2 нафар 2005 йилда таваллуд топган академия тарбияланувчилари майдонга тушди. Асосий таркибда 10 нафар академиячилар ўйинни асосий таркибда бошлади. 

Иккинчи бўлимда Максим Шацких иккита ўзгариш қилди. Актам Ўктамов 10-дақиқада жароҳат олганлиги учун Турғунбоев тушди. Иккинчи бўлимда эса у ўз жойини Ҳамдамовга бўшатиб берди. Айнан Достон учрашувдаги ягона гол муаллифига айланди. 


"Пахтакор" 1:0 "Самгурали"

Гол: Достон Ҳамдамов

"Пахтакор": Қувватов, Абдумажидов, Ҳамралиев, Поёнов, Тодоров, Холматов, Ўринбоев, Ўктамов, Беглархонов, Турдимуродов, Саиднуруллаев.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Пахтакор" ФК матбуот хизмати