"Пахтакор": Футболчиларимиз халқаро учрашувларда

Aslanov Jasurbek
29 авг 2017
Айни кунларда "Пахтакор" аъзолари терма жамоалари сафида халқаро ўйинларга ҳозирлик кўришмоқда.

Александр Лобанов, Шерзод Аъзамов, Жамшид Искандеров ва Игорь Сергеев Ўзбекистон термаси таркибида Хитойга жўнаб кетишди. Улар 31 август куни Хитойга қарши беллашувда майдонга тушишлари мумкин. 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея билан ўйинда эса улар сафига Даврон Ҳошимов ва Владимир Козакнинг қўшилиш имконияти мавжуд.

Марко Симич эса Подгорицада Черногория терма жамоаси йиғинида қатнашмоқда. Черногория 1 ва 4 сентябрь кунлари Қозоғистон ҳамда Руминияга қарши жаҳон чемпионати саралаш учрашувларида ўйнайди.


Қуйида футболчиларимиз иштирок этиши мумкин бўлган халқаро беллашувлар рўйхати билан танишинг:

31 август, 17:00

Хитой - Ўзбекистон

5 сентябрь

Ўзбекистон - Жанубий Корея

1 сентябрь, 21:00

Қозоғистон - Черногория

4 сентябрь, 23:45

Черногория - Руминия



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz