UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53"Барса" Дания терма жамоасининг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Дамсгорни кузатмоқда  0 16:50ОЧЛ-2021. "Гамба Осака", "Чонбук Моторс", "Тампинс Роверс", "Чианграй Юнайтед" мураббийлари иштирокидаги матбуот анжуманидан галерея  1 16:28Оскар Гарсия - "Реймс" бош мураббийи  2 16:04Эдегор: "Реал"га қайтаман"  1 15:47ОЧЛ-2021. Масанобу Матсунами: "Ҳозир фақат гуруҳ босқичи ҳақида ўйламоқдамиз"  1 15:31Евро-студия. Испаниядан 5:0, Германия Венгрияни юта олмади  0 15:23Менди "Реал" билан яхшиланган шартнома имзоламоқчи  1 14:53Ким Санг Сик: "К-1 Лига шарафини ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз"  11 14:50Месси 34 ёшни қарши олди  29 14:26Омар Моманидан карикатура: Модрич Хорватия сафида Европа чемпионатида гол урган энг ёш ва катта ўйинчига айланди  4 14:08Фаррух Сайфиев: "Эрен Дердийок жамоамизни тарк этди"  28 14:00Olamsport: Қудратилло Шоҳжаҳон Эргашевнинг бокс оқшоми ҳақида, Конор Макгрегорга маслаҳат ва бошқа хабарлар  0 13:40Руи Патрисиу "Рома"га ўтишга яқин  1 13:18Евро-2020. Энг қиммат ўнг қанот вингерлар  5 12:56"Астон Вилла" Макгинни 45-50 млн фунтга сотишга тайёр. Хавбекка "Ливерпуль" қизиққан эди  0

"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди Янгиликлар

"Пахтакор" футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бугун кўп гол кўрамиз". Нўъмон Ҳасанов бугун қайси жамоага мухлислик қилишини айтди

Суперлиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувига қизиқиш катта, десак муболаға бўлмайди.

Мана шундай қизиқарли ўйинлар олидидан ҳаммада турлича тахминлар ва фикрлар юзага келади. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари жорий мавсум Суперлига доирасида ҳали сафарда мағлубиятга учрагани йўқ. "Пахтакор" эса бир ярим ойлик танаффусдан сўнг ўз майдонида ўйин ўтказади. Икки жамоа шу кунга қадар 30 бор ўзаро тўқнаш келишган бўлиб, уларнинг 18тасида "шерлар"нинг қўли баланд келган. 7та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. 5та ўйинда "Қўқон-1912" ғалабани тантана қилган. Яқинда хабар берганимиздек "шунқорлар" 2015 йилдан бери сафарда "Пахтакор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти.

Юқорида тилга олинган фактлардан ҳам билса бўладики, мазкур учрашув икки жамоа учун ҳам муҳимлик даражасини йўқотмайди. Биз эса қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган баҳсдан олдин ўз вақтида мана шу икки клубда фаолият олиб борган Нўъмон Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз мураббий 2015 йилнинг иккинчи ярими ва 2016 йилнинг биринчи яримида "Пахтакор", 2016 йилнинг иккинчи давраси ва 2019 йилнинг биринчи даврасига қадар "Қўқон-1912" жамоасини бошқарган. 


"Олдиндан бир нарсани айтишим керакки, бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз. Икки жамоа ҳам чиройли ва комбинацион ўйин кўрсатмоқда. Бугун "Пахтакор" ўз мухлислари қаршисида очиқ футбол кўрсатишини тахмин қиляпман. Қолаверса "Қўқон-1912" ҳам ғалаба учун ҳаракат қилади. Уларнинг таркибида ҳужумкор ўйин намойиш қиладиган футболчилар йиғилган. Менимча кўп гол кўрамиз. Тўғри майдон эгалари кучли. Бироқ футболчиларида чарчоқ аломатлари бор. Бунинг сабаби эса сўнгги пайтларда кўп ўйинлар ўтказганидадир. "Қўқон-1912"да эса ўйинни ўз қўлига оладиган ижрочилар кўп. Мурод Ҳолмуҳаммедов стандарт вазиятларда яна ўзини кўрсатса ажаб эмас. Шунингдек дарвозабон Музаффар Абдуллаев бу йил ўз дарвозасидан кам гол ўтказди. Айни пайт Қўқондаман. Албатта "Қўқон-1912"га мухлислик қиламан",- дейди Нўъмон Ҳасанов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+4   
12 май 17:38:33
Футбол мухлислар учун
Пахтакор Кукондан кучли тан оламиз Пахтакор мухлислари бир биримизни хурмат килайлик Ийд рамазон хайити билан хаммани табриклайман
+3   
12 май 16:20:42
Muhammad12
Malades gapni olib qochmasdam toʻgʻrisini aytibdi.Baʼzilar intervyu berganda masalan Superligada eng kuchli 3 ta hujimchi kim desa hamma hujimchilar kuchli,birortasini ajratib koʻrsatolmayman deb asabni buzadi.Gapirishni xohlamasang nima qilasan intervyu berib.Xuddi 3 ta hujimchini aytsa qolganlar xafa boʻlib qoladiganday,Oʻzi superligada sof hujimchi degan narsa kamyob boʻlsa.
+2   
12 май 17:07:16
Paxtakor muhlisi
НУЬМОНЖОН.УЙИН.ТУГАГАНДАН.КЕЙИН .АФСУС.ДЕМАСАНГ.БУЛДИ.ОЛГА.ШЕРЛАР.ГАЛАБА.КУТИБ.КОЛАМИЗ.
+2   
12 май 16:53:55
Пахтакор 1972
Нуьмон Хасанов Куконлик булганлиги учун Пахтакор ни галабасига шубха килмокда,билади Пахтакор ни ёш уйинчилари Куконни йирик хисобда маглуб этишига.Биз мухлислар хар икки жамоадан чиройли уйин кутиб коламиз,Н.Хасановни айтганларини уйин якунлагач билиб оламиз.Олга Пахтакор биз сенга ишонамиз, сендан ишончли Галаба кутиб коламиз.
+2   
12 май 16:24:16
Uzbekistan7777
Qoʻqon bugun Barselona uslubida yutadi!
Toʻgʻrimi? Noʻmon aka ))
+1   
12 май 19:20:20
Малик Дадабаев
Сизлар футбол мухлислариммас! 100% гийбатчилар
+1   
12 май 17:32:34
fanat
18 50 да уйин куйилибди.
Шундан хам билиниб колибди Узбек футболини даражаси канакалаги
+1   
12 май 16:48:45
Абдухалил Мирзахолов
Куконга омад олга ВОДИЙ
+1   
12 май 16:39:34
TuronQo‘qonNeftchi
Qo‘qon olg‘aaaa kamida durang kutamiz!!!!
+1   
12 май 16:22:56
JavohirDev
Paxtakor yoshlari olg'a, Bugun Qo'qonni yutamiz yosh futbolchilar bilan!!!!
+1   
12 май 16:22:54
JavohirDev
Paxtakor yoshlari olg'a, Bugun Qo'qonni yutamiz yosh futbolchilar bilan!!!!
+1   
12 май 16:18:03
Nurdiyor Hoshimov
Ех НОМОНТОЙ НОМОНТОЙ.......
   
13 май 12:26:20
fanat
Боян 6 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Улар ишда , ошни у́йиндан кейин бориб ейвуради . Ийд Рамазон Муборак !!!
Рахмат .Сизга хам
   
13 май 04:51:04
Боян 6
fanat фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Футболистлаа бугун оила даврасида Арафа ошини йейиш керак эди. Уларни хам кутадигонлари бор.
Улар ишда , ошни у́йиндан кейин бориб ейвуради .
Ийд Рамазон Муборак !!!
   
12 май 22:23:25
fanat
Боян 6 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Дарахдаги ВАК,ига Нима алок,Аси бор ??? Нормал ВАК,т
Футболистлаа бугун оила даврасида Арафа ошини йейиш керак эди.

Уларни хам кутадигонлари бор.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика