"Пахтакор" футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни топширишди

Tolibjon Qosimov
27 фев 2018
Бугун "Пахтакор" жамоаси футболчилари ЎФА мутахассиси Шамил Исеев бошчилигидаги гуруҳ аъзоларига жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни топширишди.

"Жар" стадиони майдонида ўйинчилар белгиланган талабларни бажариш учун ҳаракат қилишди. Нормативлар 30 метрга югуриш, 7 марта 50 метрга чопиш, узунликка сакраш ва “Yo-Yo” синовлари бўйича топширилди.

Ушбу тестлар футболчиларнинг мавсумга қай даражада тайёр эканлигини аниқлаш ва бу борада зарур кўрсатмаларни бериш учун ўтказилмоқда.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz