

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси саналган Диёр Холматов 2020 йил асосий жамоа таркибида дебютини ўтказди. Айни пайтгача жами 31 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол муаллифи бўлди.
19 ёшли ярим ҳимоячи билан клуб ўртасидаги келишув икки йилга узайтирилди ва Холматов 2023 йил охирига қадар "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилишда давом этади.




