UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  4 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  56 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда" Янгиликлар

"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"

Хабарингиз бор, эртага, 4 февраль куни "Пахтакор" Қатарда "Ал Гарафа"га қарши Элит Чемпионлар Лигаси 7-тур ўйинида майдонга тушади.

Бугун мазкур беллашувдан олдин матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббий Педру Морейрага ҳужумчи Игорь Сергеев ҳамроҳ бўлди.

"Биз мазкур учрашувга тайёргарликни яхши ўтказдик деб ўйлайман. Бир ой янги мавсумга ҳозирлик жараёнида бўлдик. Машғулотларда имкон қадар ишладик. Бизни мавсумдаги биринчи расмий ўйин кутиб турибди. Рақиб эса мавсумининг қизғин палласида. Бизни кескин баҳс кутиб турибди. Яхши ўйин намойиш қилиб, ижобий натижага эришишга интиламиз.

Рақибни ўрганиб чиқдик. "Гарафа" яхши савиядаги футболчиларга эга жамоа. Португалиялик мураббий Педру Мартинс бошчилигида улар ҳужумкор футбол кўрсатишмоқда. Рақибимиз жуда кучли жамоа", - деди мураббий.

"Туркиядаги йиғинда бир ой машқ қилдик. Ўйлашимча, жисмонан ва руҳан ўйинга тайёрмиз. Жамоадаги муҳит ажойиб ҳолатда. Эртага муҳим беллашув бўлади. Биз майдонда боримизни беришга ҳаракат қиламиз. Уйга ижобий натижа билан қайтишни хоҳлаймиз.

"Гарафа" яхши шаклланган жамоа, таркибида кўплаб хорижлик ва маҳаллий юқори савияли футболчилар бор. Биз мавсумни энди бошлаймиз. Имкон қадар энг яхши ўйинимизни кўрсатишга уринамиз", - деди Игорь Сергеев.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика