UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  6 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  19 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

"Пахтакор" барча жиҳатлар бўйича Суперлигада етакчи Янгиликлар

"Пахтакор" барча жиҳатлар бўйича Суперлигада етакчи

Теглар :  Пахтакор
"Пахтакор" ушбу мавсумда турли статистик кўрсаткичлар борасида Суперлигада яққол етакчи бўлиб турибди.

Жамоалар ва футболчилар ҳаракатларини таҳлил қилиб борувчи "Инстат" компанияси кўрсаткичларига кўра, "Пахтакор" Суперлигада ҳисобланган 12 жиҳатнинг 8таси бўйича пешқадам. Бу эса "Шерлар" намойиш этаётган ўйин сифати ҳам бошқалардан ажралиб турганини исботлайди.

Умумий кўрсаткичлар бўйича "Пахтакор" 245, "Насаф" 222 ва "Бунёдкор" 212 балл тўплаган. Бешликка 210 балл билан "Локомотив", 209 очко билан АГМК ҳам кирган. Ўртача гол уриш борасида "Пахтакор"нинг кўрсаткичи бир ўйинга 3,2тадан тўғри келмоқда. Қолган бирор жамоа кўрсаткичи ўртача 2та голга етмаган. "Насаф" 1,89та, "Бунёдкор" 1,67та тўп киритган. Бешликда АГМК (1,48 гол) ва "Қўқон-1912" (1,47 гол) жойлашган.

Бир ўйинда яққол голли имкониятларни "Шерлар" ҳар беллашувда ўртача 9тадан содир этишмоқда. "Насаф" ва "Бунёдкор" 6тадан голли вазият яратмоқда. "Локомотив" 5,7та, АГМК эса 4,9та имкониятга эга бўлмоқда. Дарвозага аниқ зарба беришда жамоа ўртача 8тадан кўрсаткич қайд этган. "Насаф" 7та, "Бунёдкор" 6та, "Локомотив" 4,7та ва "Сўғдиёна" 4,3тадан зарба билан дастлабки беш ўринда туришибди. Мавсум давомида "Пахтакор" рақиблари дарвозасига жами 389та зарба берган ва уларнинг 176таси дарвозага тўғри борган. Аниқ зарбалардан 71таси голга айланган.

"Пахтакор" бир ўйинда ўртача 6тадан (жами 136та) бурчак зарбасини амалга оширган. Кейинги клубларда бу борада кўрсаткич шундай: "Насаф" - 5,6та, "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" 5,3тадан, "Металлург"да 4,6та.

"Пахтакор" футболчилари бир ўйинда 655 марта тўпни бир-бирларга аниқ етказиб бермоқда. Аниқлик кўрсаткичи 88 фоизга тенг. "Бунёдкор"да 518 узатма (86%), "Насаф"да 425 (82%), АГМКда 410 (82%) ва "Локомотив"да 405 узатма (82%) мавжуд. Энг яқин таъқибчи билан ўртача узатмалар миқдоридаги фарқ 138тани ташкил этмоқда.

Ҳал қилувчи узатмаларни амалга оширишда жамоанинг ўртача кўрсаткичи 5,1тани ташкил қилган. Ушбу жиҳат бўйича "Бунёдкор" 3,6та, "Локомотив" ва "Насаф" 3,4та, "Металлург" 3та узатма кўрсаткичига эга.

Кроссларнинг ўртача сони бўйича ҳам жамоа пешқадам. Бир баҳсга аниқ 6та шундай узатма тўғри келган. Аниқ кўрсаткич 31 фоиздан иборат. АГМК 4,7та, "Локомотив" 4,5та, "Андижон" 4,4 ва "Насаф"да 4,2тадан кроссларни бир беллашувда амалга оширган.

Рақибни алдаб ўтиш ва ортда қолдириш борасида бир ўйиндаги миқдор "Бунёдкор"да яхшироқ, аммо фоиз, яъни самаралилик борасида "Пахтакор" устунликка эга. "Пахтакор"да учрашувга ўртача 18та (67% муваффақиятли), "Бунёдкор"да 20 (64%), "Насаф" ва "Навбаҳор"да 15 (57%) ҳамда "Андижон"да 15 (56%) кўрсаткич тўғри келган.

Умумий курашларни ютишда "Андижон" (ўртача 87тадан, 49%), ҳимоядаги курашларда устун келишда "Насаф" (ўртача 50тадан, 57%) ва ҳаводаги курашларни ютишда "Сўғдиёна" (ўртача 32тадан, 52%) энг яхши натижаларни қайд этишган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика