UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

"Пахтакор" БААдаги учинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди Янгиликлар

"Пахтакор" БААдаги учинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди

Теглар :  ПахтакорРига
Дубайдаги йиғинда "Пахтакор" учинчи назорат баҳсида Латвия чемпиони "Рига"га имкониятни бой берди.

Бу сафар ҳам бош мураббий Питер Хюистра тўлиқ икки таркибни синаб кўрди. Биринчи бўлимда майдонда деярли тенг кураш борди. "Шерлар" бир неча қулай имкониятларни юзага келтиришди. Дердийок ва Чераннинг уринишлари хавфли чиқди, бироқ голга айланмади. Иккинчи бўлимда амалга оширилган ўзгаришлардан кейин ригаликлар икки тўп киритишди. Дастлаб Мбомбо пенальтидан унумли фойдаланган бўлса, кейин Филиппов боши билан дарвоза олдидан аниқ зарба бериб орадаги фарқни оширди. Шу тариқа "Пахтакор" Дубай йиғинида сўнгги назорат ўйинида мағлубиятга учради.

"РИГА" - "ПАХТАКОР" - 2:0 (0:0)
3 февраль. Дубай. "Жебел Али" мажмуаси.
"Рига":
Пурин, Фёдоров, Чернормордийс, Враньянин, Ругинс, Пишкевич, Ната, Брисола, Рамос, Камесс, Милошевич.
"Пахтакор": Суюнов (Қувватов, 32; Исақов, 63), Алижонов (Комилов, 46), Аъзамов (Чобанов, 63), Кримец (Анзур Исмоилов, 46), Сайфиев (Азмиддинов, 63), Ҳамробеков (Холматов, 63), Собирхўжаев (Иминов, 54), Турғунбоев (Эркинов, 57), Йўлдошев (Розиев, 63), Черан (Темиров, 63), Дердийок (Холдорхонов, 63).
Голлар: Мбомбо, 69-пен - 1:0. Филиппов, 75 - 2:0.








Реклама




Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика