UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин  0 07:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси "Брага"да?  2 02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  5 01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  12 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  6 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  2 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  1 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  4 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4

"Пахтакор" БААда: 3-кун - назорат ўйинида ғалаба Янгиликлар

"Пахтакор" БААда: 3-кун - назорат ўйинида ғалаба

Теглар :  Пахтакор
Дубайдаги йиғиннинг учинчи кунида "шерлар" биринчи назорат учрашувида майдонга тушишди.

Рақиб БАА юқори лигасида иштирок этувчи "Ал-Дафра" клуби бўлди. Ушбу жамоага январь ойидан Игорь Сергеев қўшилганди. Игорь дастлабки дақиқалардан жамоамизга қарши беллашувда майдонга туширилди.

"Жебел Али" спорт мажмуасида ўтказилган ўйин маҳаллий вақт билан 16:00да бошланади. Шота Арвеладзе дастлабки учрашувда 11 нафар футболчини алмаштирмасдан ўйнатишга қарор қилди. Беллашув "Пахтакор"нинг сезиларли устунлиги остида кечди. Гриффитс ва Аҳмедовнинг зарбаларига озроқ аниқлик етишмади. 28-дақиқада Сайфиев чап қанотдан бошлаган ҳужумни давом эттирган жамоамиз ҳисобни очди. Гриффитс якуний зарбани аниқ берди - 1:0. Бир неча дақиқадан кейин Абдураҳимовнинг уриниши самарасиз чиқди.

Иккинчи бўлимда ҳам устунлигимиз сезилиб турди. 80-дақиқада Абдураҳимовнинг бир рақибни алдаб ўтиб оширган тўпини Гонсалвеш яқин масофадан дарвозага йўллади ва ҳисобни 2:0га етказди. Ушбу натижа ўйин охиригача ўзгармади.


"ПАХТАКОР" - "АЛ-ДАФРА" - 2:0 (1:0)

17 февраль. Дубай. "Жебел Али" майдони.

"Пахтакор": Суюнов, Сайфиев, Аъзамов, Тожиев, Шораҳмедов, Гриффитс, Аҳмедов, Машарипов, Абдураҳимов, Безерра, Гонсалвеш.

Голлар: Гриффитс 28, Гонсалвеш 80.


Майдонга туширилган футболчилар махсус жисмоний тест топширишди. Ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини юқори даражага чиқариш учун шундай машқлар танадаги ўзгаришларни назорат қилувчи махсус аппаратлар ёрдамида бажарилмоқда.

Кун якунида 17 февраль куни туғилган кунини нишонлаган Тиаго Безерра ва Дилшод Раҳматуллаев жамоа томонидан табрикланди. Шундай қилиб, "Пахтакор"нинг БААдаги учинчи куни якунланди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика