

Бироз олдин "Ал Ҳилол" ҳимоячиси Ёсир Ал Шаҳронида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Ал Ҳилол"нинг икки нафар дарвозабонида ҳам инфекция аниқланган. Дастлабки ўйиндан олдин "Ҳилол"нинг захира посбонида тест ижобий чиққанди ва у қайдномага киритилмаганди.
Айни пайтгача вазият шундай: ўйинни қолдириш ёки бекор қилиш муҳокама қилинмаган. Бордию "Ал Ҳилол"да дарвозабон йўқ бўлса дарвозага футболчи туришга мажбур бўлади. Лекин ўйин қолдирилмайди.
Расман: "Ал Ҳилол"нинг яна бир асосий ўйинчисида коронавирус аниқланди



