"Пахтакор" - "Ал Айн". Ўйинолди матбуот анжумани "Миран" меҳмонхонасида бўлади

Narzulla Saydullayev
17 мар 2015
Бугун "Пахтакор" - "Ал Айн" ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбир "Пахтакор" стадиони матбуот анжумани залида эмас "Миран" меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати сайтимизга маълум қилди.

Соат 11:00да "Ал Айн" бош мураббийи Златко Далич (Босния ва Герцеговина) ва жамоа футболчиси журналистлар саволларига жавоб беради. 11:30да "Пахтакор" бош мураббийи Самвел Бабаян ва жамоа футболчиси ўз фикрларини билдиришади.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Ал Айн" учрашуви 18 март куни "Пахтакор" Марказий стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да бошланади.

"Миран" меҳмонхонаси Тошкент Вестминстер Университети ёнида жойлашган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia