“Пахтакор-79” хотира турнири ўз якунига етди. Якуний натижалар ва тақдирлаш маросимидан галерея

Iskandarov Abdulaziz
11 авг 2023
"Пахтакор" клуби ташаббуси билан "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган турнир ташкил қилинди.

U-12 жамоалари ўртасида бўлиб ўтган турнир финалида ёш “пахтакорчилар” Олма-Отанинг “Қайрат” клубига қарши баҳс олиб бордилар.  0:0 ҳисобида якунига етган ўйиндан қозоғистонлик меҳмонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозондилар. Тақдирлаш маросимида клубнинг фахрий футболчилари, таниқли тўп тепарлар иштирок этиб эсдалик совғаларини топширдилар. Қуйида мазкур жараёндан суратларни томоша қилишингиз мумкин. 



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia