UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Павар терма жамоадаги муҳитни бузганми? Янгиликлар

Павар терма жамоадаги муҳитни бузганми?

Франция терма жамоаси таркибида муҳитни ёмон аҳволга солган ўйинчи бор.

Бенжамен Павар 2022 йилги Жаҳон чемпионати пайтида журналистларга жамоа ичидаги хабарларни тарқатиб, Франция терма жамоасидаги муҳитни бузган.

Франция терма жамоасининг бир нечта футболчилари Паварни Дидье Дешамнинг севимли ўйинчиларидан бири деб ҳисоблашади. Бу футболчилар ҳимоячининг ўйин даражаси ва у даъво қилаётган позиция ўртасида катта фарқ бор деб ўйлашади.

Журналист Ромен Молинанинг таъкидлашича, Франция терма жамоаси мураббийлар штаби Паварни танқид қилган, аммо футболчи буни қабул қилмаган ва бунга жавобан ўзини ёмон тутган. Бу терма жамоа мураббийларини ғазаблантирди, чунки улар баъзида Павар ўртача ўйин намойиш этишига қарамай, уни бир неча йил давомида ҳимоя қилиб келган.

Захира ўриндиғида Павар жамоадошлари ҳақида ноўрин фикрларни билдирган. Бу айниқса, финалда яққол намоён бўлди. Франция 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин давомида Павар ва Дешам ўртасидаги зиддият яна кучайди ва улар суҳбатда бир-бирини қўпол сўзлар билан "сийлаган".

Паварнинг ишга бўлган муносабати Франция терма жамоасининг кийиниш хонасида нохуш муҳит яратди.

Бундан ташқари, терма жамоанинг баъзи футболчилари Павар ечиниш хонасида эшитган гапларини ўзи билан яқин алоқада бўлган таниш журналистларига тарқатаётганига ишонишади.

"Бавария" ҳимоячиси Франция ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда дастлабки дақиқаларданоқ майдонда ҳаракатланди ва 89 дақиқа ўйнади. У турнирнинг бошқа барча ўйинларини захирада ўтказди ва ҳатто захирадан ҳам майдонга тушмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика