UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  23 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  3 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  34

Паулу Бенту: "Осиё кубогида бунча хато кечирилмайди. Тожикистонга омад тилайман" Янгиликлар

Паулу Бенту: "Осиё кубогида бунча хато кечирилмайди. Тожикистонга омад тилайман"

Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Тожикистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ўйиндан сўнг БАА бош мураббийи Паулу Бенту матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб мураббий, ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Жуда қийин ўйин бўлди. Тартибли жамоага қарши ҳаракат қилдик. Тожикистон ҳужумда жуда тезкор ўйинчиларга эга терма ҳисобланади. Бундай жамоага қарши қийин бўлиши аниқ эди. Биринчи бўлимда ўйинни яхши назорат қилгандик. Иккинчи бўлимда биринчи тайм каби ҳаракат қила олмадик. Дастлабки 45 дақиқаликдаги ҳисоб адолатли бўлди, дея олмайман. Пенальтилар сериясида Тожикистонга омад кулиб боқди. Уларни табриклайман. Ўйинчиларимга ҳаракат қилганлари учун миннатдорчилик билдираман. ЖЧ саралаш ўйинларида яхшироқ ҳаракат қиламиз. Кўп жиҳатлар бўйича ўз ўйинимизни ривожлантиришимиз керак. 

- Бундай мағлубиятдан кейин сиз ва БАА футболи раҳбарияти ўртасидаги муносабат қандай бўлади? Терма жамоадаги келажагингизни назарда тутяпмиз...

- Мағлубиятдан сўнг шундай саволлар берилиши тайин. Мен ўз ишимни чин дилдан бажаряпман. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига бор кучимизни берамиз. Айнан ҳозир бу саволга жавоб бера олмайман. 

- Иккинчи бўлимда айнан нима юз берганини айта оласизми? 

- Иккинчи бўлимда эффектив ўйнай олмадик. Бу таймда рақиб ўзи истаган ишни амалга ошира олди. Ҳимоячиларимиз жуда кўп югуришларига тўғри келди. Биринчи бўлимда яхшироқ ҳужум қилгандик. Иккинчи таймда эса ҳужум қила олмадик. Фарқ шунда.

- БАА терма жамоаси турнирни эрта тарк этишига нима сабаб бўлди?

- Ғалаба ва омадсизлик ёнма-ён юради. Яқин ўтмиш билан солиштирсак, баъзи жиҳатлар бўйича яхшироқмиз. Ҳозир ўз ўйинимизни анализ қилишимиз керак. Осиё кубогида ёмон натижа қайд этдик, буниси аниқ. Жуда кўп хатолар қилдик. Осиё кубоги каби турнирда бунча хато кечирилмайди. Бугун ҳам шундай бўлди, гуруҳ босқичида ҳам.

- Жамоани қуришда давом этасизми? Келажакдаги режалар қандай?

- Мен иложи бор бўлган энг яхши жамоани қурмоқчиман. Бироқ, жуда кўп қийинчиликка дуч келмоқдамиз. Бу мусобақада ёмон ҳаракат қилдик. ЖЧ саралаш ўйинларида бизда яхши имконият бор. Яна 6 очко тўпласак, кейинги босқични кафолатлаймиз. Осиё кубогидан сўнг, асосий мақсадимиз Жаҳон чемпионати саралаши бўлади.

- Тожикистон каби терма жамоалар катта ўсишга эришганини кўриб турибмиз. Шахсий фикрингизча, бунга сабаб нима?

- Тожикистон бу йўлда қандай ишлаётганини билмайман, аммо ўсишга эришишгани аниқ. Ўтган матбуот анжуманида Тожикистонга қарши ўйин жуда қийин бўлишини таҳмин қилгандим. Шундай ҳам бўлди Ўйиннинг баъзи нуқталарида Тожикистон биздан кучлироқ эди. Улар ўзларига керакли нарсага эга чиқишди. Мусобақа давомида Тожикистон термасига омад тилаймиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика