Пауло Дибала "Интер" билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди

Alisher
15 июн 2022
"Ювентус" собиқ ҳужумчиси Пауло Дибала "Интер" билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди.

Футболчи Милан клуби билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди.

Унинг "Интер"даги маоши бонуслар билан йилига 8 миллион евро атрофидаги миқдорни ташкил этади. 28 ёшли аргентиналик тез орада тиббий кўрикдан ўтади.

Дибала ўтган мавсум "Ювентус" сафида 39та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 9та ассист қайд этди. У Турин клубини эркин агент мақомида тарк этмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: TyC Sport