Патрик Виейра: "Погба мендан кўра истедодлироқ"

Tolibjon Qosimov
5 мар 2014
Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирги вақтда "Манчестер Сити" ёшлари билан ишлаётган Патрик Виейра "Ювентус" футболчиси Поль Побга ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Погба билан мени қиёсласак, у кўпроқ ҳужумга эътибор қаратадиган футболчи. Мен эса ҳимоягв яқинроқ ҳаракат қилардим. Ҳужумлар уюштириладиганда у жкда фоаол иштирок этиб, кўплаб голлар киритади. Шунингдек, Погба техник жиҳатдан маҳоратлироқ. Бу эса футболчи сифатида у мендан истедодлироқ эканини билдиради. Ҳатто таянч ярим ҳимоясида ўйнаса ҳам мавсумда 10-15та гол кирита олади", деди Виера.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net