UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10«Спортинг» Виктор Гёкерешнинг нархини туширди. Унга асосий даъвогар маълум  2 09:36Италия чемпиони «олтин учрашув»да аниқланиши мумкин  1 09:00МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 08:32«Ливерпуль» яна уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 07:58Исломбек Исмоилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»  11 07:35Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" ўз майдонида дуранг қайд этди, "Ал Иттиҳод" эса 3 та гол уриб ғалаба қозонди  0 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 07:11Суперлига. Пенальтини голга айлантира олмаган Колесниченко ўйинда гол уриб "Сурхон"га ғалаба келтирди  1 02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  4 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  4 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  11 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  3 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  7 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  9 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2

Патрик Руиз: "Ўзбекистон мундиални аъло даражада ўтказмоқда" Янгиликлар

Патрик Руиз: "Ўзбекистон мундиални аъло даражада ўтказмоқда"

Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Эрон - Гватемала (9:4) учрашувидан сўнг Гватемала терма жамоаси футзалчиси Патрик Руиз сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз...

- Мағлуб бўлдик ва табиийки бундан хурсанд эмасмиз. Фикримча биз ёмон ўйнамадик, айниқса биринчи бўлимда. Биз Эрон жуда жиддий рақиб эканлигидан хабардор эдик ва шу сабабли биз кўпроқ қарши ҳужумларга таянган ҳолда ўйин олиб бордик.

- Венесуэлага қарши кечадиган учинчи тур баҳси ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- Иккита кучли рақиб билан тўқнаш келдик, энди навбат учинчи рақибга. Бизда гуруҳдан чиқиш имкониятлари сақланиб қолган. Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун жанг қилишга тайёрмиз.

- Гватемала терма жамоаси сафида Ўзбекистонга бир неча маротаба ташриф буюрдингиз. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатини қандай ўтказяпти?

- Ўзбекистон бизни илиқ кутиб олди. Барча шароитлар яратиб берилган ва ташкилий масалалар бўйича ҳеч қандай эътироз йўқ. Ўзбекистон мундиални аъло даражада ўтказмоқда деб ўйлайман. Биз учун дунёнинг бошқа бир қисмида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш катта тажриба бўлади.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика