

“Интер”га ўтиш? Нега энди йўқ? Мен профессионалман ва боз устига Италия футболини жуда ҳам яхши кўраман. Ҳозир Хитойда ўзимни яхши хис қиляпман. Лекин келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди”, — деди Пато La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Пато учун Италия футболи бегона эмас. Бразилиялик ҳужумчи 2007 йилдан 2013 йилга қадар “Милан” клуби шарафини ҳимоя қилган. У ўтган вақт мобайнида А Серияда 117та учрашувда майдонга тушиб, 51та гол киритган.




