Парти ЛаЛигага йўл олиши мумкин
10 окт 2023 20:13
Янгиликлар
Парти ЛаЛигага йўл олиши мумкин
"Арсенал" футболчиси Томас Парти Испания чемпионатига қайтиши мумкин.
"Todofichajes" хабарига кўра, ганалик футболчининг хизматларига "Атлетико" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Томаснинг ўзи жонажон чемпионатига қайтишга қарши эмас. 2013-2020 йиллар давомида у айнан "Атлетико"да ўйнаган ва "Арсенал"га ўтиб, 5 йиллик шартнома имзолаганди. Унинг трансфер суммаси 35 млн еврога баҳоланмоқда.
Ушбу мавсумда Парти АПЛнинг 4 ўйинида қатнашиб, самарадорлик қайд этганича йўқ.
Фикрлар