

27 ёшли ганалик футболчи йил бошида клубнинг шартномани узайтириш борасидаги таклифига рад жавобини берганди ва ўша битимда унинг товон пули ҳозирги 50 млн евродан ҳам ошиши кўзда тутилган эди.
Кейинчалик музокараларга пандемия ҳалақит берди ва "Атлетико" ҳозирги пайтда Парти учун янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас.
Хавбек эса "Атлетико"га содиқ ва клубдан яхшиланган таклиф кутмлқоад. Парти "Атлетико"да энг кам маош оладиган футболчилардандир. Унинг мадридликлар билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



