Парлор: "Агар "Тоттенхэм" шундай ўйнашда давом этса, уларда соврин учун имконият бўлади"

Aslanov Jasurbek
25 дек 2018
"Арсенал" собиқ футболчиси Рэй Парлор "Тоттенхэм"нинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Тоттенхэм"ни ҳисобдан чиқармаслик керак. Соврин учун "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" курашишини айтган эдим. Ҳозир "шпорлар" "шаҳарликлар"дан 2, "Ливерпуль"дан эса 6 очко орқада. Агар улар шундай ўйнашда давом этишса, "Тоттенхэм"да соврин учун имконият бўлади. "Эвертон"га қарши баҳсда улар ажойиб ўйин кўрсатишди ва умуман мавсумни яхши ўтказишмоқда. Бу жамоа ҳозиргача дуранг қайд этгани йўқ" - дейди Парлор.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: talkSPORT